Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пиротехника воситаларини олиб юрган фуқаро ушланди

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳридаги Рудакий кўчасида ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.М.га тегишли 4 блокда 40 қути “Трения” номли ва 1 блокда 10 қути “Корсар” номли пиротехника воситаларини олиб юрган вақтида ушланди. Қилмиш-қидирмиш деганларидек, эндиликда фуқаро қонун олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.