Бугунги кунгача салкам 6 миллион дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

27 декабрь ҳолатига кўра, республика божхоначилари томонидан аниқланган 209 та божхона қонунбузилиши ҳолатида 5 млн. 732 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Умумий ҳисобда, йил бошидан буён давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган жами пиротехника воситаларининг умумий қиймати 4 млрд. 695 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиш жараёнида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қўл ураётганлар орасида вояга етмаган шахслар ҳам кузатиляпти.

Жумладан, Қоралқалпоғистон Республикасида аниқланган ҳолатда 2008 йилда туғилган ўсмир 6 минг дона петардаларни сотишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Бундан ташқари, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Хоразм вилоятларида ҳам 2004-2006 йилларда туғилган ўспиринлар пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қўл урган.