Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахтда энди Венеция қайиғида сайр қилиш мумкин

21 июлдан бошлаб “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудида Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади. Бу ҳудудда аҳоли дам олиши учун барча шароитлар яратилган.

“Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташган ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Канал атрофи тозаланди, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланди.

Тадбиркор томонидан 4 та тўрт кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та саккиз кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилди: ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилди.

Бу ерда бепул WiFi ҳудуд ҳам ташкил этилди.