Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент қарори: “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади

“O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди ҳуқуқий ахборот канали.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.