Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

“Пролог - 2018” да ғолиб фильмлар Самарқандда намойиш этилди

2019 йил 7-10 январь кунлари ”Шарқ юлдузи” кинотеатрида “Республика кинопрокат маркази” Самарқанд вилоят филиали ҳамда республика ёш кино ижодкорлари кенгаши ходимлари томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда иштирок этган маҳалла фаоллари, ҳарбий қисм зобитлари ва аскарлар Самарқанд шаҳридаги 10-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Самарқанд, Тойлоқ, Иштихон туманларидан келган ўқувчи-ёшлар учун Президентимизнинг Олий Мажлис Парламентига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, кино соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида сўз юритди.

Тадбир сўнггида томошабинларга “Пролог – 2018” халқаро кинофестивалида муносиб ўрин эгаллаган режиссёр Шокир Холиқовнинг “Чой”, режиссёр Фотиҳ Насимовнинг “Мусаввир”, Маҳлиё Асқаралиеванинг “Қуш” каби қисқа метражли фильмлари ҳамда ватанпарварлик мавзусида суратга олинган “Ҳаёт”, “Исломхўжа” ва “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмлари намойиш  этилди.

Ф.РОЗИҚОВ,

“Республика кинопрокат маркази” ДУК

Самарқанд вилоят филиали раҳбари.