Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Прописка” бўйича муҳим янгиликлар киритилмоқда

Мазкур Қонунда тизимни ислоҳ қилишга қаратилган янгиликлар назарда тутилмоқда.

Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатда туриш имконияти яратилмоқда. Қолаверса, эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пойтахтда доимий рўйхатга олиш тартиб-таомиллари либераллаштирилади. Муҳими,  эр-хотинга улар никоҳдан ўтган куннинг ўзида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқини бериши муносабати билан оила мустаҳкамлигини таъминланишига замин яратади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди, деб хабар берди Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.