Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пул алмашадими? Марказий банк ходими аниқлик киритди

Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Инфляциянинг пасаяётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун маълум муддат зарурлиги ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши бўйича айрим ноаниқликларнинг мавжудлигига изоҳ берилди.

photo5260396942968597586.jpg

Учрашувда берилган пул алмашиши билан боғлиқ саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов шундай жавоб берди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Кейинги кунларда бу савол атрофида кўплаб мулоҳазалар айтилмоқда. Аммо пулни алмаштириш борасида ҳеч қандай режа йўқ. Яқин орада бундай тадбирлар кўрилмайди. Қайта айтишим мумкин, бу масалада ўйлаб ҳам кўрилган эмас. Агарда бундай режа бўлса, аҳолини ва ОАВ вакилларини хабардор қилган бўлардик. Агарда шахсий фикрим билан қизиқадиган бўлсаларингиз, бу долларни арзонлаштириш билан боғлиқ чоралар, холос, – деди Илҳом Норқулов.

photo5260396942968597589.jpg