Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Путин билан учрашган бош шифокорда коронавирус аниқланди

Кеча Россия Президенти Владимир Путин Коммунаркада коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган тиббий муассасага ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу 40-клиник шифохона бош шифокори  Денис Проценкога COVID-19 ташхиси қўйилди.

Денис Проценко Facebookдаги саҳифасида коронавирус инфекциясини юқтирганини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирди. Шунингдек, шифокор хизмат хонасида ўзини изоляцияга олганини ва масофадан иш олиб бораётганини айтиб ўтган.

Президент бош котиби Дмитрий Песков Президент мунтазам равишда коронавирусга тест топшириб турганини ва ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилган.

Главный врач больницы в Коммунарке Денис Проценко заразился коронавирусом