Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон фуқароларини Сурия ва Ироқдан қайтаришни бошлайди

Қирғизистон ИШИД сафида турли жиноятларни амалга оширган фуқароларининг фарзандларини мамлакатга қайтариш ишларини бошлайди. Улар реабилитация дастури доирасида қайта тарбияланади.

Қизғизистон разведкасининг жума кунги баёнотида президент Сооронбай Жээнбеков Сурия ва Ироқдаги лагерларда қолаётган мамлакат фуқароларини қайтариш тўғрисида кўрсатма бергани айтилган.

Маълум қилинишича, аввало, болалар ва ёшлар мамлакатга қайтарилади. Уларнинг яқинлари эса тергов олиб борилганидан кейин олиб келинади.

Сурия ва Ироқда тахминан 500-1000 нафар атрофида Қирғизистон фуқаролари бор. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.