Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон парламенти сайтига хакерлар томонидан ҳужум уюштирилди

Қирғизистон парламенти веб-сайти хакерлик ҳужумига учради. Бу ҳақда РИА Новости нашрига мамлакат парламенти матбуот хизмати хабар берди.

“Айни вақтда бизнинг мутахассислар сайт устидан қайта назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Фикримча, биз уни маълум муддат тўлалигича ўчириб қўямиз ва у фаолият кўрсатмай туради”, деб таъкидлади матбуот хизмати вакили.

Унинг сўзларига кўра, сайт хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар 5 октябрь куни бўлиб ўтган намойишлар чоғида, намойишчилар томонидан парамент бинолари эгаллаб олинган вақтда серверларга етказилган зарар туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

“Қора қароқчи” (“The Black Pirate”) хакерлар гуруҳи Қирғизистон қонунчилик ассамблеяси матбуот хизмати почтасидан парламент веб-сайтига ҳужум қилганликлари тўғрисида хабар қолдирди. “Барчаси бизнинг қўлимизда, биз kenesh.kg сайтини эгаллаб олдик, тўловини кутамиз”, дейилган хабарда.