Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қоидага амал қилмаган ҳайдовчи 10 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Кеча, 8 август куни соат 07:30 да Юнусобод туманидаги Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, “Хундай” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Шохруҳ Т. светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. бошқарган “Кобальт” ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган “Спарк” автомобиллари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида қуйидаги фуқароларга тан жароҳати етган: “Кобальт” русумли автомобиль йўловчилари 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек “Хундай” русумли автомобиль йўловчиси 10 ёшли И.Ш. ЙТҲдан жабрланганлар шифохонага етказилди. Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли И.Ш. ҳаётдан кўз юмди.