Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда мажбурий ниқоб тақиш жорий этилди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўчада мажбурий тиббий ниқоб тақилишини жорий этди. Талабни бажармаган фуқаролар жаримага тортилади. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Алексей Цой маълум қилди.

“2020 йил 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан буйруқ чоп этилди. Унга биноан, фуқаролар, кўчада ва жамоат жойларида доимий равишда ниқобда бўлишлари шарт. Биз нафақат Қозоғистонда, балки бир қатор хорижий давлатларда мажбурий ниқоб тақиш жорий этилганини кўрсатиб турувчи халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик”, деди Цой матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, вазир ушбу талабни бажармаган шахсларга нисбатан жарима қўлланилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу эҳтиёт чораси касаллик динамикасини ижобий томонга ўзгартириш мақсадида қабул қилинган.

Қозоғистонда сўнгги кеча-кундузда 1 472 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди, касалланганларнинг умумий сони 87 664 нафарга етди. Улардан 57,8 минг нафар бемор соғайди ва 793 нафар ўлим ҳолати қайд этилди.