Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қулупнай истеъмол қилиш қон босими хавфини 8 фоизга камайтиради

Юқори қон босими ҳар қандай ёшдаги одамларда, жумладан, болалар ва ўспиринларда ҳам учрайди.  Балтимор шаҳридаги “Mercy Medical Center” клиникаси шифокори Дана Симплер бунинг сабаби замонавий турмуш тарзи эканлигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, стресс даражаси ва жисмоний фаолликнинг етишмаслиги билан бир қаторда, овқатланиш билан боғлиқ муаммолар ҳам таъсир ўтказади. Ушбу омилларнинг барчаси қон босимининг ошишига ёрдам беради. Уни кўпинча “жим қотил” деб ҳам аташади. Эътиборсизлик инсоннинг юрак ва буйрак етишмовчилиги, тутқаноқлар ва қон қуйилишларига олиб келиши мумкин.

Дори-дармон қон босимини пасайтириш бўйича биринчи тавсия этилган восита бўлса-да, ўсимликлардан таркиб топган озиқ-овқатлар яна бир самарали усулдир. Америка Юрак ассоциациаси томонидан чоп этилган тадқиқотларга кўра, калий қон томирлари деворидаги кескинликни камайтириш орқали қон босимини пасайтиради, деб ёзади The Beet.

Мутахассислар калийга бой қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилишни масалаҳат беришади:

Булар банан, киви, картошка ва авокадо. Масалан, банан кунлик эҳтиёжнинг 1/10 қисмини қоплай олади. Бундан ташқари, асал, қўзиқорин ва дуккакли маҳсулотлар ҳам калийга бой. Кунлик рацион таркибида нитратлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан қуюқ баргли кўкатлар ва лавлаги қўшилиши керак. Улар қон босимини нормаллаштириш учун танада азот оксиди ишлаб чиқаришга ёрдам беради. 34000 кишида ўтказилган тадқиқот натижалари черника ва қулупнай истеъмол қилиш қон босими хавфини 8 фоизга камайтиришини кўрсатди.

Аввалроқ Profile.ru оддий қора ёнғоқлар қон босимига қарши восита эканлиги тўғрисида хабар берган эди. Улар таркибида яллиғланишга қарши бирикмалар мавжуд ва танага бошқа касалликларга қарши устунлик кўрсатиб хизмат қила олади, дейди мутахассислар.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.