Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия коронавирусни даволовчи дори экспортини бошлади

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва “ХимРар” компаниялар гуруҳи коронавирусни даволаш учун “Авифавир” препарати экспортини бошлади. Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган. Яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дорига дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари қизиқиш билдирган.

“Авифавир” жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у “Фавипиравир” фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

У коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича услубий тавсиялари рўйхатига киритилган. “Авифавир” клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга.

Таблетка шаклида мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.