Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Рязан вилоятида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради

Россиянинг Рязан вилоятида олти нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради, деб ёзмоқда Sputnik.

Хабарда айтилишича, "Р22 “Каспий” трассасида жароҳатланганларнинг 2 нафари Михайловский туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида. Шифокорлар уларнинг тузалиб кетишига умид билдиришди. Яна 2 нафар жароҳатланганларда айни дамда жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Қолган, 3 нафар фуқаро ҳам травматолог шифокор кўригидан ўтказилган. ЙТҲда жами 7 киши жароҳатланган. Улардан 1 киши Россия фуқароси 6 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Барчаси вояга етганлар, дейилган маҳаллий нашр хабарида.