Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 02/1-2631-сонли топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят молия бош бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг тавсияларини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят молия бош бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

 вилоят қурилиш бош бошқармаси (Б.Назаров), ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (С.Ҳакимов) билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

3. Вилоят инвестициялар   ва   ташқи   савдо  бошқармаси  (Ф.Мажидов), давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Махмараимов)га ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда, ушбу инвестицион мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби ахборот хизмати раҳбари (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (Н.Норбеков) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳосини тасдиқлаш ҳақида”ги 40-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг
ўринбосарлари Ж.Ўроқов, А.Шукуров, О.Ходжаев, Б.Нуруллаев зиммасига юклатилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                Э.ТУРДИМОВ

2020 йил 25 февраль,

№28-Қ

            Вилоят ҳокимининг
 2020 йил 25 февралдаги
 28-Қ-сонли қарорига
илова 
“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати
Ҳудуд номи Бўш - ер участкаси майдони (га) Ер участкасидан домий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати (сўмда) Шундан
Бир йиллик солиқ суммаси "Давергеодезкадастр" қўмитасининг ҳудудий бўлимларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати (сўмда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги 1023-сон қарори Низомининг 7 - бандида назарда тутилган ишларнинг қиймати 
1 2 3 4 5 6 7
1 Самарқанд шаҳар 0,01 гектардан кўп бўлмаган 2 071 411 287 411 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 3 444 055 1 437 055 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 5 104 110 2 874 110 892 000

1 гектар бўлганда

31 194 121 28 741 121 1 115 000
2 Каттақўрғон шаҳар 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 956 238 172 238 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 868 190 861 190 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 952 380 1 722 380 892 000
1 гектар бўлганда 19 676 806 17 223 806 1 115 000
3 Оқдарё тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
4 Булунғур тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
5 Жомбой тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
6 Иштихон тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
7 Каттақўрғон тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
8 Қўшработ тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000
9 *Нарпай тумани 0,01 гектардан кўп бўлмаган 1 931 003 147 003 446 000 Архитектура ва режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун - энг кам базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари; ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (1 338 000 сўм)
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 2 742 015 735 015 669 000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 3 700 030 1 470 030 892 000
1 гектар бўлганда 17 153 314 14 700 314 1 115 000