Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд кинотеатрларида “Элпарвар” фильми намойиш этилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Республика кинопрокат маркази” вилоят филиали томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида барча туманларда ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида олий ўқув юрти талабалари, ҳарбий аскарларга “Элпарвар” тарихий фильми намойиш этилди.

 Фильм қаҳрамони 16 ёшда. Тўйи куни унинг овулига мўғуллар ҳужум қилади. Йигит нафақат ёрини, балки ҳамюртларини қутқариш, Ватан озодлиги йўлида кураш олиб боради. Унинг мардонавор ҳаракатлари, қийинчиликлари ёш актёр Абдуғофур Исаханов томонидан маҳорат билан очиб берилган.

Шунингдек, фильмда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиқов, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев сингари актёр ва актрисалар турли ролларни ижро этишган.

Фармон РОЗИҚОВ.