Самарқанд шаҳрида 6 та кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача мўлжалланган бош режаси ишлаб чиқилиб, уни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилган.
Шаҳар бош режасининг асосий кўрсаткичларида Самарқанд маҳаллий тизимини туристик, маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази жиҳатидан янада ривожлантириш кўзда тутилган.
Бош режа лойиҳасига мувофиқ 14 та ажратма йўллар, 6 та кўприк қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Гагарин кўчасининг давомини қуриб кенгайтириш ҳисобига "М-39" йўлини Хўжа Аҳрори Вали кўчаси орқали "М-37" йўли билан боғлаш, Навоийшох кўчаси давомини қуриш орқали Ал-Хоразмий кўчаси билан боғлаш ва яна бир қатор янги йўллар қуриш мўлжалланган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.