Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида расман хабар берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расман хабар берди.

2019 йил 16 май куни соат 09:30 ларда ҳайдовчи Пайариқ тумани Бобур маҳалласида яшовчи Ориф Ахматов бошқарувида бўлган “Мидибус” русумли 30 324 VAA давлат белгили автобус Маърифат кўчаси томондан Имом Ал-Бухорий кўчаси томонга бошқариб бораётган вақтида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Жаҳонгир Холбеков бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Спарк” ҳайдовчиси Ж.Холбеков чап умров суяги синиши билан шифохонага ётқизилган.

Автобус йўловчилари – Зарифа Эргашева ўнг қўл билак суягининг ёпиқ синиши, Маҳбуба Қодирова эса чап умров суягининг синиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.