Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги 1-туғруқ мажмуаси электр таъминотидаги қисқа муддатли узилишга ойдинлик киритилди

Бугун, 4 ноябрь куни Zarnews.uz сайтида “Самарқанддаги туғруқхонада нега чироқ йўқ? Оналар эса операция столида!” сарлавҳали мурожаат “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан батафсил ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Маълум бўлишича, бугун 14:04 да Самарқанд шаҳридаги “Шимолий” нимстанциянинг 44 фидерида (электр энергияни таъминловчи пунктларга берадиган тармоқ) юклама ортиб кетиши оқибатида юқори кучланишли 2 та кабель узатиш тармоғи носоз ҳолга келган ва электр энергиясида узилиш бўлган. Шундан сўнг "Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси"нинг махсус ишчи гуруҳи томонидан 14:42 да бошқа 107 фидерга улаб берилган.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Call-Марказининг 11-54 рақами ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (@hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати.