Самарқанд шаҳридаги «Бизнес центр» беш юлдузли меҳмонхонага айлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнида белгиланишича, Самарқанд шаҳар Кўксарой майдонидаги “Бизнес центр Самарқанд” акциядорлик жамиятининг маъмурий биносини 14 қаватдан 7 қаватгача камайтириш орқали беш юлдузли меҳмонхона барпо этилади. Бунинг учун тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигига вазифалар топширилди.