Қуёш панели ўрнатиш режада қолиб кетмаслиги керак
- 11.02.2025 16:12
- 77
- Самарқанд
![](https://static.zarnews.uz/crop/9/b/720__80_9bd6064db162af9cb6fb528ab8b28e54.jpg?img=self&v=1739272436)
Ўтган йили вилоятдаги 6 минг 400 та аҳоли хонадонига 32 минг кВт қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган. Бироқ бу борадаги ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилиши оқибатида атиги 3 минг 285 та хонадонга 17 минг 247 кВт қурилма ўрнатилган, холос.
Энг паст кўрсаткич Оқдарё, Тойлоқ, Жомбой ва Пахтачи туманларига тўғри келади.
Вилоят ҳокимлигида ўтган муҳокама давомида ишларни етарлича назорат қилмаганлиги ва тўғри ташкил этмаганлиги сабабли қайд қилинган туман ҳокимлари қаттиқ огоҳлантирилган.
Теглар:
Қуёш панеллари