Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида “Мен боксни танлайман” шиори остида флешмоб ўтказилди

Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят бокс федерацияси ҳамда вилоят ёшлар иттифоқи ташаббуси балан “Мен боксни танлайман” шиори остида флешмоб тадбири ўтказилди. Унда 500 нафар ёш самарқандлик боксчилар кўк ва қизил рангли либосларида кўргазмали чиқишлар намойиш этишди.

Уларни 10 минга яқин маҳаллий аҳоли ва 200 дан ортиқ хорижий сайёҳлар мароқ билан томоша қилди. 

Ёшлар, ҳаваскор спортчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир давомида ёшларнинг спорт фахрийлари билан учрашуви ҳам ташкил этилди.

Учрашув давомида фахрийлар кейинги пайтда ҳукуматимиз  томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитларни эътироф этди. Шунингдек, спортга қизиқтириш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга бўлган ишончи ва муҳаббатини ошириш, соғлом, баркамол авлод бўлиб етишишида жисмоний тарбиянинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.   

Тадбир доирасида вилоятмизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги маданий концерт дастури барча томошабинларга манзур бўлди. Флешмоб иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аҳрор ШАМСИЕВ.