Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд “Темурбеклар мактаби” Республикада тенгсиз. Энди улар МДҲ мамлакатларидаги тенгдошлари билан беллашади

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўртасидаги математика ва физика фанлари олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилди.

Олимпиадада Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари биринчи ўринни эгаллаб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳарбий лицейлари ўртасида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.
2-ўрин Фарғона “Темурбеклар мактаби”, 3-ўрин эса Урганч “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларига насиб этди.

Дилафруз НЕГМАТОВА.