Самарқанд “Темурбеклар мактаби” Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига бириктирилади

Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ва ҳарбий қисмларда Самарқанд ҳарбий-лицей ўқувчилари учун тактик, ўқ отиш ва махсус тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ташкил этилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳарбий-академик лицейлардаги ўқувчи-ёшларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва тизимли тайёрлаш йўлга қўйилади. Шу билан бирга ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошланғич касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқув тарбиявий жараёни сифатини ошириш, замонавий шарт-шароит яратиш бўйича ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилади.
Шу мақсадда Марказий ҳарбий округдаги Самарқанд “Темурбеклар мактаби” Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига, Фарғона ва Урганчдаги ҳарбий лицей эса Қуролли Кучлар академияси ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига бириктирилади.