“Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳарбий бўлишга ваъда берди

Самарқанд шаҳрида “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Ш.Саидаҳмадов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Қ.Очилов ва бошқалар мактабнинг биринчи босқичига қабул қилинган ўқувчиларни қутлаб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номга муносиб ўқишларига омад тилади.

- Ушбу мактаб ўқувчилари сафига қўшилганимдан мамнунман,  - дейди Зафар Хайруллаев. – Бугун ўзимни ўқувчи эмас, ҳарбийдек ҳис қилдим. Берган ваъдамни аскар қасамёдидек билиб, Ватанимга садоқат билан хизмат қиламан.



Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр Мустанов (фото).