Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида "Балиқ сайли" ўтказилади

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни гастрономик туризмни оммалаштириш мақсадида Самарқанд туманида "Балиқ сайли" бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир доирасида вилоятда етиштирилаётган турли хил балиқ ва балиқ маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, балиқ овлаш бўйича мусобақалар ташкил этилади.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбирга вилоятнинг барча аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюришлари мумкин.