Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ОАВ билан ҳамкорликда янгиликка қўл урди

"Зарафшон" газетаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўзига хос ташаббусга қўл урилди.

Эндиликда "Зарафшон" газетаси орқали «Maktab hayoti» деб номланган махсус саҳифаларни лотин алифбосида ўқиб боришингиз мумкин. Унда ўқитувчи обрўси, дарс ўтиш маҳорати, ўзаро тажрибалар, муаллимларнинг ютуқ ва муаммолари, ечим ва таклифларига доир мақолалар, соҳадаги ислоҳотларга оид янгиликлар ёритиб борилади.

Махсус саҳифалар ҳар ойда бир бор “Зарафшон” газетасида чоп этилади.