Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Эркинжон Турдимов раҳбарлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳам иштирок этмоқда.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Шодиева Зебинисо Нурмамадовна — Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зебинисо Шодиева айни пайтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.