Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 23 та тўй қоидаларга кўра ўтказилибди. Аммо…

Вилоят «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маълумотига кўра, жорий йилнинг 7-8 январь куни Самарқандда ўтказилган 23 та тўйларнинг барчаси «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Низом талаблари асосида, намунали ўтказилибди. Аммо…

- Яқинда танишларимдан бирининг тўйига турмуш ўртоғим билан бордик, - дейди исмини ошкор қилишни истамаган  аёл. – Борсак, тўй эгаси ёнма-ён жойлашган ресторанларни танлаган экан. Хуллас, битта тўйга бориб, мен бошқа ресторанга, турмуш ўртоғим бошқа ресторанда ўтириб,  танишимизнинг яхши кунида иштирок этиб қайтдик. Афсуски, тўйдан қайтишда бундай кўзбўямачиликдан кўнглим оғриб келди.

Бунисига нима дейсиз?