Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Ажойиб Хитой, ранг-баранг Ўзбекистон” маданият ва туризм ҳафталиги бошланди (фото)

Самарқанд шаҳридаги Конфуций майдонида Xитойнинг "Uxan Ouhe" тиббиёт компанияси томонидан туҳфа этилган рангли ёритиш мосламаларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Xитой Xалқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиxонаси маслаҳатчиси Чжан Вейли, элчихонанинг иккинчи котиби Лиу Ю иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига "Xитой Ипак йўли" кўча ёриткичлари кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмада Хитойнинг жаҳонга машҳур “TzigunXaytyan” компанияси мутаxассислари томонидан тайёрланган юзлаб ёрқин чироқлар намойиш этилди.

Ҳафталик доирасида вилоят ногиронларни реабилитация қилиш марказида Xитойнинг тиббиёт ускуналари кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда тиббий туризмни ривожлантириш учун маҳаллий клиникалар билан ҳамкорлик ўрнатиш, юрак қон-томир ва қандли диабет касалликлари бўйича бепул тиббий кўрик ташкил этиш ҳам режалаштирилган.