Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар номигагина ўтказилган

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган аппарат йиғилишида айтиб ўтилди.

Малумотларга кўра, чуқурлаштирилган тиббий кўрик Пайариқ туманида 68, Жомбой туманида 69, Оқдарё туманида 74, Қўшработ туманида 75, Булунғур ва Каттакўрғонда 76, Нарпайда 77, Нурободда 78, Тойлоқ ва Ургутда 79, Пахтачида 80 фоизга бажарилган, холос.

Умуман, вилоятимизда 127 та қишлоқ врачлик пунктлари, 43 та қишлоқ оилавий поликлиника, 16 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 11 та шаҳар оилавий поликлиникалар мавжуд.

Жорий йилда бирламчи тиббий санитария муассасалари орқали 1 миллион 916 минг 911 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 31 фоизи ёки 573 минг 871 нафарида турли касалликлар аниқланган.

Тиббиёт бирлашмаларининг масъул ходимлари ва раҳбарларининг масъулиятсизлиги туфайли ҳудудларда кўпайиб бораётган бирламчи касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмаган. Касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, асоратларининг олдини олиш мақсадида тиббиёт бирлашмасининг тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилиши керак бўлган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар номигагина ўтказилган.