Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус юк машинасига урилиб, ағдарилиб кетди
- 28.12.2020 09:17
- 721
- Ҳодиса

Кеча, 27 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида “Isuzu” юк автомашинаси олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” автобусини туртиб юбориши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, автобус ағдарилиб кетган.
Тўқнашув оқибатида йўловчи ташувчи автобус ичида бўлган бир нафар йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда йўловчининг аҳволи яхши. Қолган 17 нафар йўловчилар соғ-саломат уйларига кузатиб қўйилган.
ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутдаги “муз сақланадиган ғор” - Яхтон
- 48 дақиқа аввал
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Хитойда таълим олмоқда
- Бугун, 17:47
- Таълим
Устоз қадри – миллат тафаккурининг ўлчови
- Бугун, 14:30
- Таълим
Кўбай бобонинг камгап невараси
- Бугун, 13:32
- Таълим