Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда нечта хорижий корхона бор?

2019 йил 1 чорак якуни билан вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 443 тага етди. Шундан ишлаб турганлари 430 тани ташкил этмоқда. Жорий йил биринчи чорагида чет эл капиталидаги 36 та корхона иш бошлади.

Фаолият юритаётган 430 корхонадан 254 таси саноат, 60 таси савдо йўналишига тўғри келади.

Вилоятимизда Туркия капитали иштирокида 75 корхона, Хитой капитали асосида 66 та, Россия инвестицияси бўйича 58 та, Жанубий Корея иштирокида 33 корхона ташкил этилган.

Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.