Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда халқаро анжуманга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Шу йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади.

Мазкур анжуманга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома Имом Абу Мансур Мотуридий мақбараси ва мазкур мажмуа атрофида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.