Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойлик сайёҳлар учун замонавий карвонсаройлар қуриш таклифи берилди

Самарқанд вилоят ҳокимлигида Хитойнинг “BES Cultural Tourism Group” ташкилоти бош директори раҳбарлигида ташриф буюрган делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда делегация аъзолари хитойлик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ресторан, меҳмонхона, савдо ҳамда сувенерлар дўконларини ўз ичига қамраб олган замонавий карвонсаройлар ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Хитой Самарқандга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишини маълум қилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.