Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда яна битта олий ўқув юрти ташкил этилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августда қабул қилинган “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиаллари ҳам ташкил этилган эди.

Шу тариқа Самарқанддаги олий таълим муассасалари сони 11 тага етади.