Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги музейларда 235 мингдан ортиқ нодир ва тарихий ашёлар сақланади. Бу йил уларга қанча томошабин кирди?

Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси тизимидаги музейларда 235 минг 471 та нодир ва тарихий музей ашёлари мавжуд.

2018-2019 йил давомида музей-қўриқхона тизимидаги музейлар ва тарихий обидаларга 2 миллион 540 минг 287 нафар томошабин ташриф буюрган бўлиб, улардан 2 миллион 277 минг 741 нафари маҳаллий аҳоли ҳамда 262 минг 546 нафари  хорижий сайёҳлар ҳиссасига тўғри келади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 703 минг 943 нафар ўқувчи ва талаба ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчилар музей ва тарихий обидаларга бепул ташриф буюрган.