СамДЧТИда “Йил талабаси-2019” кўрик-танлови ўтказилди

Танлов натижаларига кўра, “Йилнинг энг билимдон талабаси” номинацияси бўйича роман-герман тиллари факультети талабаси Хуршид Файзуллаев, “Йилнинг энг ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича ушбу факультети талабаси Фарангиз Худоёрова, “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича инглиз тили факультети талабаси Ситора Ибрагимова, “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” номинациясида роман-герман тиллари факультети талабаси Зарина Рўзимуродова ғолиб деб топилиб, танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

СамДЧТИ ахборот хизмати.