Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИ қошида туризм маркази ташкил этилади

Испаниянинг Кастилия Ла Манча университети профессори Алехандро Пастрана Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюрди. Ташриф доирасида институт қошида туризм марказини ташкил этиш масаласи кўрилди.

Институт ректори Илҳом Тўхтасинов, жаноб Алехандро Пастрана ва вилоят туризм департаменти бошлиғи Дилшод Нарзиқуловлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда юртимизга хорижий меҳмонларни жалб этиш ҳамда уларни халқимизнинг бой маданий, тарихий мероси, урф-одатлари билан таништириш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Сўнгра Алехандро Пастрана институтда фаолият кўрсатаётган Испан тили ва маданияти маркази учун 5 та дарслик ва энциклопедик китоблар тақдим этди. Испаниялик меҳмон мазкур истиқболли лойиҳаларнинг ҳамкорликда амалга оширилаётганидан боғоятда мамнун эканини билдирди.

Асилбек АБДУРАИМОВ.