Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИда АҚШнинг Вебстер университетига яна 60 нафар талаба қабул қилинади

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2019-2020 ўқув йилида магистратура таълим босқичи бўйича АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда 1 йиллик “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш”  (магистратурага 40 нафар абитуриент қабул қилинган) таълим йўналиши ташкил этилганди. Ҳозирда мазкур йўналишда магистрантларга АҚШлик профессор ДЖ Каисер дарс ўтмоқда.

2020-2021 ўқув йилида СамДЧТИда Вебстер университети ҳамкорлигида MA-TESL “Инглиз тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш” дастури бўйича 60 нафар талаба қабул қилинади.

Кеча, 11 февраль куни институт ректори Илҳом Тухтасинов билан Вебстер университети профессори ДЖ Каисерлар ўртасида мазкур масала муҳокама қилинди. Шунингдек, бакалавриат таълим босқичида янги йўналиш (дастур)ларни очиш ҳамда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, алоҳида бино ажратиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

СамДЧТИ матбуот хизмати.