Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санъаткорларнинг лицензияси карантин даврида узайтириладими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин вақтида кўплаб фуқароларимиз томонидан санъаткорлар, созандалар, овоз операторларининг лицензиясини узайтирилиши борасида саволлар юзага келди. Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги сайтида қуйидагича жавоб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларига асосан, якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ва енгилликлардан фойдаланиш бўйича меъёрлар белгиланди.

Жумладан, ўрнатилган муддатларга қадар:

- ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтириш;

- ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш ҳуқуқи берилди;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича меъёрлар белгиланди.

Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланди. Бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилди. Ижтимоий солиқ бўйича — уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти белгиланди.

Шу ўринда, лицензиантлар концерт - томоша фаолияти амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия асосида фаолиятни давом эттириш, лицензияни тўхтатиш ёки амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, солиқ тўланиши масаласи юзасидан рўйхатдан ўтган манзил бўйича шаҳар, туман солиқ идораларига ва лицензия масалалари борасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳудудий бўлимларига мурожаат этиш тавсия этилади.