Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сергей Лавров Сурияда уруш тугаганини маълум қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда уруш тугаганини ва мамлакат секин-аста тинч ҳаётга қайтаётганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, айни вақтда Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш учун сиёсий жараёнларни илгари суриш масаласи асосий режага чиққан.

«Суриядаги уруш ростдан ҳам тугади… Фақатгина Идлиб, Фирот дарёсининг шарқий қирғоғи каби Сурия ҳукуматининг назоратида бўлмаган алоҳида ҳудудлар қолмоқда» дейди вазир.

Россия 2015 йилнинг сентябрида Сурияда ҳарбий операцияларни бошлаган эди. Президент Владимир Путин уч маротаба Россия қўшинларини мамлакатга киргизиш бўйича фармойиш берганди.

31 августдан бошлаб Суриянинг Идлиб вилоятидаги деескалация зонасида ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилган. 7 сентябрь куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари «Ал-Қоида» жангарилари бошқарувидаги пунктга зарба берган. Оқибатда 50 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.