Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳарлик ўқитувчилар учун ярмарка ташкил этилди

Мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан ўқитувчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кун сайин ортиб бормоқда. Ана шундай хайрли саъй-ҳаракатларни давом эттириб, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган барча устоз-мураббийлар учун арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.

Ярмарка жорий йилнинг 17 ноябрь куни, Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони Кенгашлар уйининг орқа томонида, соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади.

Ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур ярмаркада Сиз учун яратилган қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, арзон нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотларидан харид қилишга таклиф этамиз.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими.