Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шавкат Мирзиёев “Captiva” совға қилган тожикистонлик деҳқон вафот этди

Бугун, 4 октябрь куни асли Олтиариқдан бўлган Тожикистондаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалиги раҳбари Камол ҳожи Мадумаров 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон марҳумнинг тўнғич ўғлига телефон қилиб, ҳамдардлик билдирди.

“Камол Мадумаров ҳаёти давомида мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасига катта ҳисса қўшди. Ўз тажриба ва маҳорати билан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантирди”, дейилган хабарда.

500 гектардан иборат “Боғи сомон” деҳқон хўжалигида “Ҳусайни”, “Ризамат”, “Каттақўрғон”, “Келин бармоқ” каби ҳосилдор узум навлари етиштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида Эмомали Раҳмон билан Турсунзода шаҳридаги “Боғи сомон” ва “Ватан” деҳқон хўжаликларига ташриф буюриб, икки нафар деҳқонга автомашина туҳфа этган эди.