ШҲТнинг Бишкек саммити иштирокчилари учун концерт ташкил этилди
- 14.06.2019 11:13
- 58
- Хориж

Қирғизистон миллий филармониясида, анъанага мувофиқ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун концерт намойиш этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда ШҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар раҳбарлари иштирок этди.
Маданият ва санъат халқларни яқинлаштирадиган, ўзаро англашув ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган муҳим воситадир. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мақсадларига ҳамоҳанг.
Меҳмонлар эътиборига минтақа халқлари санъатининг энг сара намуналари ҳавола этилди. Жумладан, ўзбекча куй-қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муносабат ўрнида
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- Бугун, 15:10
- Самарқанд
Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди
- Бугун, 14:19
- Хориж