Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шифокор одам нега шоколадга бунчалик ўчлиги сабабларини айтди

Аллерголог-иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Анатолий Бала инсоннинг шоколадга бўлган иштиёқи сабабларини келтирди. Унинг сўзлари "Комсомолская Правда" газетасида ёритилди.

Биринчидан, Балнинг сўзларига кўра, шоколад истеъмол қилиш истаги танадаги антидепрессант вазифасини бажарадиган баъзи моддалар етишмовчилигидан далолат. Шунингдек, «Одам мия фаолиятини кучайтириш учун беихтиёр равишда шоколад ейишни исташи мумкин. Чунки маҳсулот кофеинга бой», деб таъкидлади шифокор.

Мутахассис шоколад истеъмол қилишга бўлган кучли истакнинг яна бир сабаби, озиқланиш одати билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шоколадга боғланганлик, инсон худди чой ва кофени мунтазам истеъмол қилаётганда ҳис қилаётган лаззат, кўникма билан таққосланади.

Аввалроқ, Москва Соғлиқни сақлаш департаментининг мутахассиси Антонина Стародубова шоколаднинг истеъмол учун фойдали миқдорини айтиб ўтди. У кундалик рационга 15-25 грамм тахир ва қора шоколадни қўшишни тавсия қилди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.