Каттақўрғон туманида шоколад цехи иш бошлади

Қандолат инвест” МЧЖга қарашли шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Каттақўрғон ҳақиқати” хабар бермоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Каттақўрғон туман ҳокими А.Баҳромов кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг имконият берилгани, юртимизга кўплаб инвестициялар киритилаётгани натижасида иқтисодиётимиздаги ўсиш ва ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 320 тонна бўлган корхонада 30 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланди. Шунингдек, ушбу корхона томонидан кейинги ойдан бошлаб қиймати 2 млрд. сўмлик “Зангламас металлдан кондитерлик столлари ишлаб чиқариш” ва “Истеъмол товарларини пишириш печлари ишлаб чиқариш” лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида йилига 3200 дона столлар ва 2240 дона пишириш печлари ишлаб чиқарилади ҳамда 10 дан ортиқ янги доимий ишчи ўринлар яратилади.