Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида фирибгарлик ҳолати аниқланди
- 20.07.2023 13:30
- 345
- Жиноят ва жазо
Аввалроқ, давлат хизматлари томонидан тиббиёт бирлашмаларидаги бошқа хато ва камчиликлар аниқлангани хабар қилинган эди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси С.Ш. юқумли касалликлар бўлимини 6 нафар ҳамширасининг иш ставкасига 0,25 ставкадан қўштириб бериш эвазига уларнинг 2 200 АҚШ доллари ва 1,1 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, С.Ш. томонидан 800 АҚШ долларини қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.