Шоколадхўрлар узоқ умр кўришади
√ Мунтазам шоколад истеъмол қиладиганларда юрак касалликларига мойиллик 37 фоизга камаяр экан.
√ Миядаги серотонин моддасини кўпайтиргани учун шоколад кайфиятни яхшилайди.
√ Шоколад очлик ҳиссини бартараф қилади. Бунинг учун 10 грамм қора шоколад ейишнинг ўзи кифоя.
√ Шоколадхўрлар узоқ умр кўришади. Бу маълумот 60 йил давом этган тадқиқотлар натижасида аниқланди. Доимий равишда шоколадни меъёрида ейиш инсоннинг умрини бир йилга узайтирар экан.
√ Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шоколад одамнинг фикрлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатар экан. Фарзандингиз математик мисолларни бажаришга қийналса, уни шоколад билан сийлашни тавсия этамиз.
√ Статистик маълумотларга кўра, қайси мамлакатнинг аҳолиси шоколадни мунтазам истеъмол қилса, ўша ерда Нобель мукофоти лауретлари кўп бўлар экан.